Oлмалиқ шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Oбуна бўлиш
Усмон Раҳимов шаҳар ҳокимлигидан кетди. Вилоят ҳокими раҳбар одам ўз шахсий ҳаётига ҳам эътиборли бўлиши, оиласига вақт ажратиши, фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиши лозимлигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Қобил  Ҳамдамов Тошкент вилояти Oлмалиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.

Вилоят ҳокими Рустам Холматов ўз сўзида собиқ ҳокимнинг Олмалиқ шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда йўл қўйилган хато-камчиликларига тўхталди. Шунингдек, раҳбар одам ўз шахсий ҳаётига ҳам эътиборли бўлиши, оиласига вақт ажратиши, фарзандлар тарбияси билан жиддий шуғулланиши лозимлигини таъкидлади.

TikTokда "шумахерлик" қилган ҳайдовчи жаримага тортилди

Қобил Ҳамдамов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Янгиликлар лентаси
0