ТОШКЕНТ, 13 окт — Sputnik. Ҳиндистоннинг турли ҳудудларидан мамлакатнинг Телвар қишлоғига кўплаб сайёҳлар келмоқда. Сабаби – у ерда эски икки оёқда юришни “ўрганди”.
The Daily Mail нашри ёзишича, қишлоқда истиқомат қилувчи кишилар эчкини шундай юришга ўргатишди. Улар бир неча ҳафта давомида ҳайвон билан машқ қилишди.
Эчки ҳақида янгиликлар пайдо бўлгандан сўнг қишлоқ машҳур сайёҳлик йўналишига айланди. Бошида қўшни қишлоқлардан, кейин эса бутун Ҳиндистондан сайёҳлар келишни бошлади.