XIII асрга оид ўғирланган кошинлар Ўзбекистонга қайтарилади

© Джон Уильямс / Британский музей.Средневековый узбекский изразец, датируемый XIII-XIV веками
Средневековый  узбекский изразец, датируемый XIII-XIV веками - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олимлар ўзаро кенгашдан сўнг кошинлар ХIII аср охири - ХIV аср ўрталарига оидлиги ҳамда Самарқанддаги Шоҳи-Зинда ёдгорлик мажмуасига тегишли эканлигини аниқланди.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. XIII асрга оид ўғирланган кошинлар Британия музейи кўмагида Ўзбекистонга қайтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, шу йилнинг январь ойида Лондон Хитроу аэропортида эпиграфик сирланган кошинлар партияси қўлга олинганлиги ҳақида ҳолат қайд этилган.

Қўшимча ҳужжатларда улар Шаржада 315 дирҳамга сотиб олинганлиги ва сотиш учун мўлжалланганлиги билдирилган. Кошинлар Буюк Британия чегара хизмати вакиллари томонидан қўлга олиниб, уларнинг ҳақиқий ёши, келиб чиққан мамлакатига аниқлик киритиш мақсадида Британия музейига мурожаат қилинган.

Британия музейида дунёнинг етти мамлакати олимлари билан маслаҳатлашув кенгаши ташкил қилинди. Ўзаро кенгашдан сўнг кошинлар ХIII аср охири - ХIV аср ўрталарига оидлиги ҳамда Самарқанддаги Шоҳи-Зинда ёдгорлик мажмуасига тегишли эканлиги аниқланди. Шоҳи-Зинда ёдгорлик мажмуасида бир неча бор, хусусан, 1996, 2000 ва 2004 йилларда археологик қазиш ва тиклаш ишлари амалга оширилган.

Картины в музее им. Савицкого в Нукусе - Sputnik Ўзбекистон
Савицкий музейида зарар кўрган санъат асарини реставрация қилиш бошланди

2004 йилдаги ишлар давомида илгари мажмуада мавжуд бўлган бинолардан ҳам, сақланиб қолган ёдгорлик иншоотларидан ҳам меъморий безакларнинг кўп сонли қисмлари топилган. Топилган парчалар Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институтига, Самарқанд шаҳар тарихий-маданий ва меъморий музей-қўриқхонасига, Самарқанд шаҳри тарихи музейи жамғармаларига ўтказилган.

Ушбу далиллар келтирилгач, кошинларни импорт қилувчи эгалик ҳуқуқини талаб қилмади. Кошинлар мусодара қилинди ва кейинчалик Ўзбекистонга репатриация қилиш учун Британия музейига топширилди.

Карантин бўлишига қарамай, Маданият вазирлиги расмий мурожаат олгандан сўнг, Маданий мерос бўлимидаги ўзбекистонлик олимлар билан биргаликда ушбу кошинларнинг келиб чиқишини аниқ жойларда ўрганишни бошлади. Кошинларнинг маълум бир ёдгорликка тегишлилигини аниқлаш учун Самарқандга борадиган ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Тадқиқотлар давомида кошинлар Хўжа Аҳмад мақбараси (XIV асрнинг иккинчи ярми), номаълум мақбара (1360/61) меъморий безакларига услубий яқинлиги аниқланди, аммо меъморий ёдгорликлардан безак парчаларининг кошинлар билан тўлиқ мос келиши ҳозирча аниқланмади.

Айни пайтда кошинларнинг маълум бир меъморий ёдгорликка тегишли эканлигини аниқлаш бўйича ишлар давом этмоқда.

Ушбу кошинлар қайтарилишдан олдин 2020 йил декабрь ойида Британия музейида намойиш этилади.

Янгиликлар лентаси
0