Меъёридан юқори: Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишОсенние листья
Осенние листья - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафтада Ўзбекистон аҳолиси минтақага Урал ҳудудидан кирган совуқ оқим таъсирини ҳис қилдилар. Мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳарорат иқлимий меъёрлардан 4-7 даражага паст бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 окт — Sputnik. Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Хабарда ёзилишича, бугун совуқ ҳаво республика ҳудудидан чекина бошлади. Ҳарорат кундузи 19-22 даражагача кўтарилсада, бу ҳали ҳамон меъёрдан 2-3 даражага пастдир.

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқими киришни бошлайди.

Бутун республика бўйича об-ҳаво кам булутли ва ёғингарчиликсиз бўлади.

Ҳарорат  кўтарилиб бориб, кечаси 7-10 даража, кундузи 22-25 даража иссиқ бўлади, бу иқлимий меъёрлардан 2-4 даражага юқоридир.

Янгиликлар лентаси
0