“Учинчи инқилоб”: озодликка чиққан Атамбаев митингда чиқиш қилди

© Sputnik / Жоомарт УраимовАлмазбек Атамбаев, Сапар Исаков, Омурбек Бабанов и их сторонники направляются из здания форума в Белый дом
Алмазбек Атамбаев, Сапар Исаков, Омурбек Бабанов и их сторонники направляются из здания форума в Белый дом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Собиқ президент Атамбаевнинг фикрига кўра, Жээнбеков Қирғизистонни тарк этмаган ва хавфсизлик кучларини бошқаришда давом этмоқда. Сиёсатчи 6 октябрь воқеаларини "учинчи инқилоб" деб атади.

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. 6 октябрь воқеаларида СИЗОдан озодликка чиқарилган Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев илк бор омма олдида чиқиш қилди. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Участники акции протеста на центральной площади Ала-Тоо в Бишкеке - Sputnik Ўзбекистон
МО давлатлари етакчилари Қирғизистон бўйича қўшма баёнот билан чиқишди

Атамбаев унга ҳукумат керак эмаслигини айтди.

"Атамбаевга ҳокимиятнинг кераги йўқ, акс ҳолда у иккинчи муддатга қолар эди. Кўпчилик бунга кўндиришган, шу қаторда бошқа давлатларнинг президентлари, лекин мен прецедент (ўрнак бўла оладиган ҳодиса) яратдим", - деди собиқ президент.

Сооронбай Жээнбеков "Қирғизистонни тарк этмади ва яна ҳокимиятга келишни истайди, нифоқ солиш учун халқ орасида ташвиқот қилмоқда", - деб айтди Атамбаев.

Собиқ давлат раҳбари қуролли тўнтариш тайёрламаётганини таъкидлади. Сиёсатчининг сўзларига кўра, у мамлакатни шимол ва жанубга ажратмоқчи эмас.

У 6 октябрь воқеаларини "учинчи инқилоб" деб атади ва 19 ёшли йигит вафот этганини эслатди.

Собиқ давлат раҳбари Атамбаевнинг фикрига кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ҳанузгача Жээнбеков томонидан бошқарилмоқда.

Атамбаев тарафдорларини Ала-Тоо майдонига боришга ва провокацияларга берилмасликка чақирди.

Бугун Қирғизистон президенти мамлакатда фавқулодда ҳолат режимини жорий қилгани маълум бўлди. Президент пойтахтга қўшин ва ҳарбий техника киритиш ҳақида буйруқ берди.

Янгиликлар лентаси
0