ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Москвада йўловчи мушуклар билан бирга бир неча кунлик темирйўл саёҳати учун вагонининг битта купесини тўлиқ сотиб олди. Бу ҳақида 8 октябр куни ижтимоий тармоқларда тарқалга фотосуратга асосан маҳаллий телеканаллар хабар қилмоқда.
Фотосуратдан маълум бўлишича "Москва - Анапа" йўналишидаги поезд вагонида купелардан бири бир нафар йўловчи ва унинг 10га яқин мушуклари бўлган.
Россия Темир йўллари қоидаларига кўра, уй ҳайвонлари эгалари сумкага сиғмайдиган ҳайвон билан саёҳатга чиқса у бошқа йўловчиларга халал бермаслик учун, поезд купесидаги ўринларни тўлиқ сотиб олиши керак. Кичик уй ҳайвонларини махсус сумкага солиб қўл юки жойлаштириладиган полгака қўйиш мумкин. Улар учун қўшимча ўрин сотиб олиш керак эмас.
Мушукбоз йўловчи ўз ҳайвонларини жуда яхши кўради шекилли, шу сабаб уларни бир неча кун давомида сумка ичида қолмасликлари учун аолҳида купе харид қилган.