Чернобилда қуш катталигидаги капалак пайдо бўлди

Oбуна бўлиш
Чернобил радиация-экологик биосфера қўриқхонасида олимлар мовий капалакни (Catocala fraxini) аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Чернобил радиация-экологик биосфера қўриқхонасида капалакларнинг ноёб тури аниқланди. Бу капалакларнинг катталиги бўйича қуш билан солиштириш мумкин.

Бу ҳақда муассаса вакиллари Facebook’даги аккаунтларида маълум қилишди.

Мовий капалак (Catocala fraxini) ўзи олимлар олдига учиб кетди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу Украина ва Европада яшовчи капалакларнинг энг йирик турларидан биридир. Капалак қанотларининг ёзилгандаги узунлиги 110 миллиметрга этиши мумкин.

Бу турдаги капалак асосан тунда, нурга қараб учади.

Қўриқхонанинг илмий бўлими таъкидлашича, ёмғир тўхташи билан капалак ўзининг севимли дарахти - теракка кўчирилади.

Янгиликлар лентаси
0