ТОШКЕНТ, 9 окт - Sputnik. Ўзбекистон аптекаларида дори-воситаари нархларини қонунчиликда белгиланган миқдордан ошириш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақида Истаъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги хабар қилмоқда.
Нарх ошиши асосан Республикада сўнгги вақтларда кескин етишмовчилиги кузатилаётган "Ремдесивир" - вирусга қарши дориси ва "Инфлювак" - гриппга қарши вакцинаси савдо нархларида аниқланган.
Хусусан, бугунги кунда аптекаларда "Ремдесивир" нархи - 1 800 000 сўмга, "Инфлювак" нархи эса - 250 000 сўмга етган. Агентлик аниқлашига кўра ушбу препаратларнинг ўртача нархи 1 066 000 сўм ва 86 000 сўмни ташкил қилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2647-сонли қарорига мувофиқ аптекалар дори виситаларининг улгуржи нархлари устига 20%дан ортиқ устама қўя олмайди. Улгуржи савдо компаниялари эса - дорилар базавий нархидан 15%дан ортиқ устама қўйиш ҳуқуқига эга эмас.