Қозоғистон президенти давлат хизматчиларининг совға олишини тақиқлади

CC BY 2.0 / Joel Bombardier / baksheeshДокументы в руках
Документы в руках  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қонун билан мамлакатда давлат хизматчиси ва унинг оила аъзоларига совға, моддий мукофот бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш тўлиқ тақиқланди.

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Тоқаев давлат хизматчиларига ҳар қандай совға беришни тақиқловчи қонунга имзо чекди.

Қонун билан мамлакатда давлат хизматчиси ва унинг оила аъзоларига совға, моддий мукофот бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш тўлиқ тақиқланди.

"Қимматга тушмоқда": Токаев Қозоғистонда амалдорлар сонини қисқартиришга киришди

Қонун тезкор-қидирув фаолияти ёки судга қадар тергов ўтказаётган мансабдор шахсларнинг провокацион ҳаракатлари учун қатъий жавобгарликни белгилаш тўғрисида давлат раҳбарининг топшириғини амалга оширишга қаратилган.

Янгиликлар лентаси
0