Жээнбековнинг қаердалиги номаълум – Қирғизистон ИИВ

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент Киргизии Сооронбай Жээнбеков
Президент Киргизии Сооронбай Жээнбеков  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон ИИВ республика президенти Сооронбай Жээнбековнинг қаердалиги номаълумлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг қаердалиги номаълум. Ички ишлар вазирлиги уни қидириш ишлари билан шуғулланмаяпти. Бу ҳақда вазирлик раҳбари вазифасини бажарувчи Курсан Асанов маълум қилди.

“Унинг қаердалиги бизга номаълум. Биз уни қидирмаяпмиз, ҳозир бошқа ишлар кўп. Асосийси – тартибни таъминлаш”, - деди у. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Президент Кыргызской Республики Сооронбай Жээнбеков - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистонда Жээнбековга нисбатан импичмент жараёни бошланди

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловларидан сўнг вазият кескинлашган эди. Натижалардан норози бўлган мухолифат партиялари норозилик намойишлари ўтказиш учун кўчаларга чиқишган. 5 октябрь куни кечқурун улар парламент биносини ва президент маъмуриятини эгаллаб олишган. Шундан сўнг намойишчилар Давлат хавфсизлик қўмитасидан собиқ президент Атамбаев ва яна бир неча кишини озод қилишган. Қирғизистон МСК бўлиб ўтган сайловлар натижаларини бекор қилган. 

Тўқнашувларда мингдан ортиқ киши жароҳатланди. Бир киши эса ҳалок бўлди. Қирғизистон бош вазири Кубатбек Боронов истеъфога чиқди. Президент Сооронбай Жээнбековнинг матбуот котибининг таъкидлашича, давлат раҳбари Бишкекда ва вазиятни назорат қилмоқда. Жээнбеков бир неча марта мухолифатчиларни мулоқотга чақирган эди, бироқ ҳозирча ҳеч қандай расмий музокаралар бўлмади.

Янгиликлар лентаси
0