Ўзбекистон ва Ҳиндистон давлат хавфсизлигини таъминлашда ҳамкорликни мустаҳкамлайди

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекский милиционер
Узбекский милиционер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки давлат вакиллари ички ишлар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда илғор технологияларни жорий этиш лозимлиги муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Ўзбекистон ИИВ ва Ҳиндистон элчихонаси ҳарбий атташеси ўртасида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди, деб хабар қилмоқда ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси.

Макет АЭС  - Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон Ўзбекистонга ядро инфратузилмани ривожлантиришда ёрдам беради

"Жорий йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Вазирлик Моддий-техника таъминоти, Молия-иқтисод ва Халқаро ҳамкорлик бошқармаси масъул ходимлари билан Ҳиндистон элчихонаси ҳарбий атташеси Нипуна Aнанд ўртасида учрашув бўлиб ўтди", - дейилади хабарда.

Учрашувда Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги кўплаб соҳалардаги халқаро ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бораётгани таъкидлаб ўтилган.

Идоралар ўртасидаги моддий-техника соҳасидаги ўзаро манфаатли шартномалар ҳамда ички ишлар ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда илғор технологияларни жорий этиш лозимлиги муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, томонлар давлат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, яқин келажакда ўзаро тажриба алмашиш ва мавжуд ҳамкорликни қонуний мустаҳкамлаш учун амалий ташрифлар ташкил этиш масаласи юзасидан фикр алмашдилар.

Янгиликлар лентаси
0