Uzbekistan Airways қўл юкига чекловлар киритди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишПассажиры в самолете, архивное фото
Пассажиры в самолете, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён Uzbekistan Airways йўловчиларга фақат парвоз вақти керак бўладиган буюмларни салонга олиб киришга рухсат беради.

ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Uzbekistan Airways йўловчилар қўл юки борасида янги чекловлар киритди. 

Хабарда айтилишига кўра, бундан буён йўловчиларга фақат парвоз вақтида керак бўладиган буюмларни самолёт салонига олиб киришга рухсат берилади. Ушбу чоралар коронавирус юқиш хавфини камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда. 

Ижтимоий масофага амал қилиш мақсадида ўриндиққа жойлашиш вақтини қисқартириш, шунингдек йўловчилар ва экипаж аъзолари ўртасидаги ортиқча мулоқотни чеклаш учун қўл юклари ташувига чекловлар киритилди. Эндиликда, ҳаво кемаси саҳнига фақатгина парвоз вақтида зарур бўлувчи аёллар сумкаси, портфел, ноутбук, болалар ашёлаи солинган сумкани олиб кириш мумкин. Бошқа нарсалар эса қатновга рўйхатдан ўтилаётган вақтда багажга топширилиши шарт, - дейилган хабарда. 

Эътиборингизни шу нарсага қаратмоқчимизки, фойдаланилмайдиган қўл юки бепул ташиш мумкин бўган багажга қўшилади. Яъни, белгиланган 8 кг қўл юкидан фақатгина 2 кг ни самолёт саҳнига олиб киришингиз мумкин болади. Қолган 6 кг эса багаж учун рухсат берилган юк миқдорига бепул қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда UzAirways самолётларида парвоз қилиш учун барча йўловчилардан парвоздан 72 соатдан кўп бўлмаган вақт ичидан топширилган, манфий натижали ПЗР ташҳиси талаб қилинади. Касаллик белигилари бўлган йўловчилар парвозга қўйилмайди. Шунингдек, хорижий мамлакатлардан келган йўловчилар 2 ҳафта давомида ўзини-ўзи изоляция қилиш мажбуриятини олади.  

Янгиликлар лентаси
0