“Сардоба иши”га оид янги тафсилотлар очиқланди

© Sputnik / Дильшода РахматоваПоследствия прорыва на Сардобинском водохранилище
Последствия прорыва на Сардобинском водохранилище - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда айбдор шахсларни аниқлаш билан бирга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 окт — Sputnik. “Сардоба иши” бўйича бугунги кунда 17 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов маълум қилди.

"Сардоба" иши бўйича икки киши қамоққа олинди - Бош прокуратура

Ликвидация последствий ЧС в Сардобинском районе Сырдарьинской области - Sputnik Ўзбекистон
“Сардоба” иши бўйича экспертиза хулосаси ва қамоққа олинган шахслар - БП баёноти

Ҳозирги вақтда тергов органи томонидан тўғоннинг лойиҳаланиши, қурилиши, эксплуатация қилиниши, давлат комиссияси томонидан қабул қилинмаган ҳажмда сув тўпланиши жараёнларида йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига дахлдор 17 нафар шахс, жумладан, буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилотлар “Резаксой сув қурилиш” УК, “Омад Дубл” МЧЖ, “Сариосиё қурилиш” МЧЖ, “Транс Сервис Комплекс” МЧЖ, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи тегишли (167, 203, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноий жавобгарликка жалб қилинган.

Айбланувчиларнинг 7 нафарига қамоққа олиш, 6 нафарига гаров, 4 нафарига муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши доирасида тегишли идораларнинг малакали мутахассисларидан иборат комиссия томонидан ўлчов ва тафтиш ишлари давом эттирилмоқда. Айбдор шахсларни аниқлаш билан бирга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ҳолати бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0