Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишОсенняя погода
Осенняя погода - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эртага республикага Урал ҳудудидан қуруқ, аммо совуқ оқим кириши кутилмоқда. Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги ошади.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

5 октябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво кам булутли ва очиқ бўлади, ҳарорат иқлимий меъёрлардан бироз паст бўлиб 20-25 даражани ташкил қилади.

Кечқурун мамлакат ҳудудининг катта қисмида булутлилик ортиб, республиканинг шимоли-ғарбий туманларида шамол кучайиб 15-20 м/с гача тезликда эсади.

Эртага республикага Урал ҳудудидан қуруқ, аммо совуқ оқим кириши кутилмоқда. Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги ошади. Тунда ҳали илиқ, 7-12 даража атрофида бўлади, кундузи эса совуқ кириши сабабли ҳарорат 15-20 даражагача пасаяди, бу кўрсаткич кун меъёридан 4-6 даражага пастдир. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларга ёмғир ёғиши мумкин.

7-10 октябрда Ўзбекистон ҳудуди атмосферадаги шимолий ҳаво оқимлари таъсирида бўлади. Тунги ҳарорат 3-8 даражагача, шимолда 0-5 даражагача пасаяди. Бундай паст тунги ҳароратлар ҳафтанинг охиригача сақланиб туради.

Кундузги ҳарорат 7-8 октябрда 17-22 даражани, 9-10 октябрда 15-20 даражани ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0