WSJ: Трамп COVID-19 га биринчи тести натижасини яширган

© AP Photo / Alex BrandonПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“The Wall Street Journal” нашрининг манбаларига таяниб ёзишича, АҚШ президенти Дональд Трамп COVID-19 га топширган биринчи тести мусбат чиққанини яширган.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп COVID-19 га топширган биринчи тести мусбат чиққанини яширган. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри манбаларига таянган ҳолда ёзмоқда.

Америка етакчиси ўтган пайшанба куни Fox News телеканалида ўз ёрдамчиси Хоуп Хикс касаллангандан кейин коронавирусга топширган тести ҳақида маълум қилган.

Работа американской полиции - Sputnik Ўзбекистон
Трамп даволанаётган касалхона олдида шубҳали сумка топилди

Газетанинг таъкидлашича, Трамп эфирга чиқишдан олдин COVID-19 га топширган экспресс-тести мусбат чиққанлиги тўғрисида маълумот олган. Ўрнатилган қоидаларга кўра, Оқ уй ходимлари учун биринчи экспресс-тест натижаси мусбат чиқса, иккинчи, янада аниқроқ тестга таҳлил топширади.

Давлат раҳбари тестнинг биринчи натижаси ҳақидаги маълумотни ошкор қилмасликка қарор қилган ва бунинг ўрнига Хиксда коронавирус аниқланганини айтган, холос.

Шунингдек, нашрнинг таъкидлашича, Трамп ўз ёрдамчиларидан биридан тест натижаларини овоза қилмасликни сўраган. “Ҳеч кимга айтма”, - деган ўшанда Оқ уй раҳбари.

2 октябрь куни Америка етакчиси Дональд Трамп у ва рафиқаси Меланья коронавирус юқтириб олганини маълум қилди. Ўша куннинг ўзида у касалликнинг енгил аломатлари билан Уолтер Рид номидаги ҳарбий тиббиёт касалхонасига ётқизилган ва у ерда даволанмоқда.

Янгиликлар лентаси
0