Қайси ҳайвонлар “тождор вирус”ни юқтириб олиши мумкин

© AFP 2023 / Hussein FalehИракская женщина с кошкой
Иракская женщина с кошкой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Буюк Британия ва Малайзия олимлари коронавирус инфекциясини юқтириб олиши мумкин бўлган ҳайвонларни маълум қилдилар.

ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Буюк Британия ва Малайзия биологлари турли хил ҳайвонларнинг янги SARS-CoV-2 коронавируси инфекциясини юқтириб олишига мойиллигини ўргандилар. Тадқиқот натижалари Scientific Reports журналида чоп этилди. РИА Новости хабарига асосан.

Новый коронавирус атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
“Тождор вирус”ни қачон такроран юқтириб олиш мумкин?

Олимларнинг хулосалари асосан тирик ҳайвонлар устида ўтказилган лаборатория тажрибаларига, шунингдек юқтирган ҳолатлар билан мос келади.

Қушлар, балиқлар ва судралиб юрувчилар янги коронавирус инфекциясига чалиниш хавфи мавжуд эмаслигини, аксарият сутэмизувчилар эса инфекцияни юқтириб олиши мумкинлиги аниқланди.

Бундан аввал мушуклар, итлар, қоракузан, шерлар ва йўлбарсларни юқтириш ҳолатлари қайд этилганди. Лаборатория тадқиқотларида макакалар юқтириш ҳолатлари тасдиқланганди.

Тадқиқотчилар SARS-CoV-2 вируси спайк-оқсилни турли сутэмизувчиларда АCE2 оқсили билан ўзаро таъсирлашишини ва у орқали ҳужайраларга кириб боришини ўрганишди.

Ҳозиргача бу юқтиришнинг ягона маълум механизми, аммо муаллифлар баъзи ҳайвонларда бошқача бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.

215 турдаги ҳайвонларда тадқиқот ўтказилди. Олимлар АCE2 оқсилидаги мутациялар вирус оқсили ва эгасининг оқсили ўртасидаги алоқани ўрганишди. Натижалар шуни кўрсатдики, одамлар билан мунтазам алоқада бўлган сутэмизувчиларнинг 26 тури инфекцияга мойил бўлиши мумкин. Хусусан, бу қўйлар, шунингдек барча маймунлар - шимпанзе, гориллалар, орангутанлар ва боноболар. Тўғри, муаллифларнинг таъкидлашича, қўйлар орасида юқтириш ҳолатлари ҳали қайд этилмаган, аммо тест ҳам ҳали ўтказилмаган.

Янгиликлар лентаси
0