ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Россияда аниқланган янги COVID-19 ҳолатлари илк бор май ўртасидан буён 10 мингдан ошди. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш штаби маълум қилди.
Ўтган кун давомида Россияда 10 499 та коронавирус билан касалланиш аниқланган. 107 киши вафот этган. 3284 кишига эса касалхонадан жавоб берилган.
Янги касалланиш ҳолатлари Россиянинг барча минтақаларида қайд этилган. Энг кўп Москвада 3327 та аниқланган. Санкт-Петербург (392) ва Москва вилояти (296) кейинги ўринларда.
Россияда коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 1 215 001 нафарга етди. Шулардан 979 143 нафари тузалиб кетди. 21 258 киши вирус қурбонига айланди.
Москвада Москвада иш берувчиларга ходимларининг 50 фоизини мажбурий тартибда масофавий ишлашга ўтказиш белгиланган. Бундан ташқари, Москвада мактаб ўқувчилари 5 октябрдан 18 октябрга қадар икки ҳафталик кузги таътилга чиқади. Москва мэри Сергей Собянин COVID-19 билан касалланиш кўпайгани сабаб шундай қарор қабул қилган.