ТОШКЕНТ, 3 окт - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 57 924 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари бешта ҳудудда: Тошкент шаҳрида, Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Наманган вилоятларида аниқланган.
Инфекцияни юқтириш ҳолатлари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли туфайли юз берган.
Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда Ўзбекистонда 54 456 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.
Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2 октябр ҳолатига дунёда COVID-19га чалинганлар сони 34 миллиондан ошган. Бир миллиондан зиёд инсон инфекция қурбонига айланган.
БССТ бош директори Аданом Гебрейесуснинг Женевада қилган баёнотига кўра, дунё бўйича ҳар ҳафта тахминан 2 миллион инсон коронавирус инфекциясини юқтириб олмоқда.