Тожикистон ва Афғонистон Марказий Осиёнинг йирик дарёларини қўриқлайди

© AP Photo / Massoud HossainiАмударья
Амударья - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон Афғонистон билан Панж ва Амударё ҳавзасининг тоғ экотизими атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Тожикистон ва Афғонистон ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисида меморандум имзоланди, деб хабар бермоқда БМТ Хабарлар хизмати.

Флаги Узбекистана и Таджикистана - Sputnik Ўзбекистон
Арипов ўз вақтида сув етказиб берилгани учун Тожикистонга миннатдорлик билдирди

Икки мамлакат ўртасидаги янги ҳужжат Панж ва Амударё ҳавзаларининг умумий тоғ экотизимини муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликдаги ишларга асос бўлиб хизмат қилади.

"Битим Афғонистон ва Тожикистонга иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва биохилма-хилликни сақлашга қаратилган қарорларни биргаликда қабул қилиш имкониятини беради. Умид қиламизки, келажакда ушбу ҳамкорлик Амударё ҳавзасининг бошқа мамлакатларида ҳам давом этади", деди ЮНЕПнинг офатлар ва можаролар масалалари бўйича дастури раҳбари Гарри Льюис.

Имзоланган битим беш йилга мўлжалланган бўлиб, у бешта асосий масалани ўз ичига олади: иқлим ўзгариши, биохилма-хилликни сақлаш, сув сифатини мониторинг қилиш, атроф-муҳитни баҳолаш ва экотизимларни бошқариш бўйича билим ва тажриба алмашиш.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатлар ўртасидаги музокаралар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит дастури (ЮНEП) кўмагида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа Иқтисодий Комиссияси шафелигида ўтказилди.

Хусусан, мамлакатлар қўшма лойиҳаларни экологик баҳолашлари ва атроф-муҳитга трансчегаравий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тақдирда бир-бирларини хабардор қилишлари шарт.

 

Янгиликлар лентаси
0