Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасида халқ дипломатияси ривожланади

Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда ватандошлар ўрни” мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасида халқ дипломатияси ривожланади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.

Российский университет дружбы народов (РУДН) - Sputnik Ўзбекистон
Пандемия – имкониятлар вақти: Россия ОТМлари МДҲ талабаларини қандай қўллаб-қувватламоқда

Хабарда ёзилишича, Ўзбекистондаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг халқ дипломатияси маркази томонидан Ташқи ишлар вазирлиги, агентлилик, Россиядаги ўзбек диаспоралари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда ватандошлар ўрни” мавзусида онлайн мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистонда иқтисодий-ижтимоий, таълим, маданият, спорт ва бошқа соҳаларни ривожлантириш, унинг обрўсини ошириш, ташқи дунё билан муносабатларни мустаҳкамлашда Россиядаги ватандошлар тажрибасидан фойдаланиш,  миллий урф-одатларимиз, ўзбек тилини, хусусан, маданиятимиз ва қадриятларимизни асраб-авайлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

Президентнинг 2018 йил 25 октябрдаги “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида ўзбекистон республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси юзасидан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ва Россия халқлари ўртасида халқ дипломатиясини ривожлантириш, яқин қўшничилик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда хориждаги ўзбек миллий-маданий марказларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Янгиликлар лентаси
0