Қозоғистон 5 октябрдан янги мамлакатлар билан парвозларни тикламайди

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишАэропорт Астаны
Аэропорт Астаны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон ҳукумати 5 октябрдан бошқа мамлакатлар билан парвозларни қайта тиклашни вақтинча тўхтатиб қўйишга қарор қилди.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Қозоғистон 5 октябрдан бошқа мамлакатлар билан парвозларни қайта тиклашни вақтинча тўхтатиб қўяди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилмоқда.

“Қозоғистонга инфекция олиб кирилишининг олдини олиш мақсадида идоралараро комиссия жорий йил 5 октябридан қуйидаги қарорга келди: бошқа мамлакатлар билан авиақатновларни қайта тиклашни вақтинча тўхтатиб қўйиш, авиақатнов тикланган мамлакатлар билан рейслар сонини кўпайтирмаслик, Туркияга рейслар сонини қисқартириш”, - деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой.

Қозоғистон ССВ янги мамлакатлар билан авиа-рейсларни қайта тикламасликни таклиф қилди

Вазирнинг сўзларига кўра, авиақатнов тикланган мамлакатлардан келаётганлар учун қуйидаги мажбурий талаблар ўрнатилади: ҳароратни ўлчаш, анкета тўлдириш, сўнгги 72 соат ичида коронавирусга топширилган тест таҳлили.

Агар маълумотнома бўлмаган тақдирда мамлакатга келганлар COVID-19 га лаборатория таҳлилини ўтказиш учун икки кунгача карантин стационарида яккаланади.

Муқобил талаблар ЕОИИ мамлакатлари ва Ўзбекистон билан давлат чегарани автомобилда ва пиёда кесиб ўтаётганлар учун ҳам қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон ССВ янги мамлакатлар билан мунтазам парвозларни қайта тикламасликни таклиф қилгани эди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон 11 сентябрдан расман мунтазам парвозларни қайта тиклаган.

Янгиликлар лентаси
0