ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Жорий йилнинг август ойида Ўзбекистон бўйича 83 925 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. Республика бўйича энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида (9 585 та) кузатилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 525 280 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18 912 тага кўп.
Ўтган 8 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган тирик туғилишлар сони бўйича Самарқанд – 63 573 та, Фарғона – 58 774 та, Қашқадарё – 55 774 та ва 50 601 та билан Андижон вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.
Таъкидланишича, 1897 йилда Ўзбекистон ҳудудида аҳоли сони 3,9 млн. кишини ташкил этган бўлиб, бу ҳозирги Самарқанд вилояти аҳолиси (3,9 млн. киши) сонига тенг дегани.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ август ойида республика бўйича энг кўп никоҳ 5035 та қайд билан Фарғона вилоятида кузатилгани хабар қилинган эди.