Ўзбекистонда бугундан суғуртасиз ҳайдовчилар машинаси жарима майдонига олиб кетилмайди

© Sputnik / Наталья СеливерстоваЭвакуация автомобиля на штрафстоянку
Эвакуация автомобиля на штрафстоянку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳайдовчилар ёнида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаса, транспорт воситаларини ушлаб туриш амалиётини бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. 29 сентябрдан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги янги қонун кучга кирди.  

Мазкур қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 291-моддасига, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартибига ўзгартиш киритилди.

Қонунга кўра, ҳайдовчилар ёнида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлмаса, транспорт воситаларини ушлаб туриш амалиётини бекор қилинмоқда. Яъни эндиликда суғуртаси бўлмаган ҳайдовчи жарима солинади, унинг бошқарувидаги автомашина жарима майдонига олиб кетилмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Mening fikrim” веб-порталида мазкур амалиётни бекор қилиш таклифи берилган эди ва у 10 000дан ортиқ овоз тўплаган эди.

Сенат суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилишни назарда тутувчи Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни маъқуллаган эди.

Янгиликлар лентаси
0