Минскдаги кўчалардан бири ўзбекистонлик СССР қаҳрамони шарафига номланди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишГорода мира. Минск
Города мира. Минск - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андижонда туғилган Ғулом Якубов шарафига Минскнинг Ленин туманида жойлашган кўчалардан бири номланди. У Беларусдаги жангларда қаҳрамонлик кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Улуғ Ватан уруши иштирокчиси ва Совет Иттифоқи қаҳрамони Ғулом Якубов шарафига Минскнинг Ленин туманида жойлашган кўчалардан бири номланди. Бу ҳақда ушбу ташаббусни илгари сурган Ўзбек ҳарбий тарихий жамияти маълум қилди.

Ғулом Якубов 1915 йили 15 майда Ўзбекистонда Мирзаобод қишлоғида дунёга келган. Олтинчи синфни битирган. Совет-фин (1939-140 йиллар) ҳамда Улуғ Ватан уруши қатнашчиси.

1942 йилда фронтга келган, 1944 ёзига келиб автоматчилар ротасига қўмондонлик қилган.

“1944 йили 23 июнь куни Беларусь ҳужум амалиёти бошланди. Могилевшинада Лудчица қишлоғи яқинидаги 150,9 м баландлиги муҳим аҳамиятга эга эди. 1944 йил 24 июнга ўтар кечаси автоматчилар ротаси капитани Якубов учта душман ҳандақларидан кечиб, баландликни эгаллади”, - дейилган хабарда.

© Узбекское военно-историческое обществоГерой Советского Союза Гулям Якубов
Минскдаги кўчалардан бири ўзбекистонлик СССР қаҳрамони шарафига номланди - Sputnik Ўзбекистон
Герой Советского Союза Гулям Якубов

Немис душманлари жангчиларни қуршаб олган. Капитан Якубов унинг ўртоқлари пистирмага тушиб қолганини кўриб, мудофаани ташкиллаштириб раҳбарлик қилган. Жанг қарийб 20 соат давом этган, кучлар тенг бўлмаган, аммо совет аскарлари душманнинг барча 40 та ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлган.

Бироқ Якубовнинг ўзи жангда ҳалок бўлган.

1945 йил 24 мартда капитан Ғулом Якубовга вафотидан кейин Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган.

Шунингдек, у Ленин, Қизил Байроқ, Ватан уруши (иккинчи даражали), Қизил Юлдуз орданлари ва медаллари билан тақдирланган.

Якубовнинг бюсти Асака ва Андижонда ўрнатилган, унинг шарафига Асака, Биховдаги кўчалар ҳамда Асакадаги 24-мактаб номланган.

Янгиликлар лентаси
0