Шуҳрат Ғаниев расман бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Oбуна бўлиш
Президент фармони билан Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Шуҳрат Ғаниев бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Тегишли фармонга президент Шавкат Мирзиёев имзо чекди.

2020 йил февралидан буён бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Ўктам Барноев  сентябрь ойида коронавирус оқибатларидан вафот этгач, бу лавозим бўш қолаётганди.

Аввалроқ Ғаниевнинг номзодини ушбу лавозимга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари маъқуллаган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йилдан буён Шуҳрат Ғаниев бунга қадар Фарғона вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнини Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Хайрулла Бозоров эгаллаган эди.

Янгиликлар лентаси
0