БААда ошпазликни таклиф қилиб, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган аёл қўлга олинди

© AFP 2023 / OLGA MALTSEVAЖенщина легкого поведения в гостинице
Женщина легкого поведения в гостинице - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аёл танишини Санкт-Петербургдан Дубайга чақириб олади. Ваъда қилинган ошпазлик иши ўрнига ижарага олинган уйида уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларида одам савдоси билан шуғулланган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, 36 ёшли сурхондарёлик аёл А.Н. БААнинг Алайн шаҳрида юрган вақтида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган таниши 29 ёшли самарқандлик Г.М.га ошпаз ёрдамчиси бўлиб ишлашни таклиф қилган. “Олмаота-Дубай” йўналишига чипта харид қилиб, уни Дубай шаҳрида кутиб олади.

Қидирувдаги урганчлик аёл БААда қўлга олинди

Йўл харажатларига 2000 доллар сарфлаганлигини айтиб, танишининг фуқаролик паспортини олиб қўяди. Ваъда қилинган ошпазлик иши ўрнига Алайн шаҳридаги ижарага олинган уйида уни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилади.

Самарқанд вилояти ИИБ Транспортда ЖХТ бўлими ҳузуридаги ТБ томонидан 2017 йилнинг 18 май куни Н.А.га нисбатан ЖКнинг 135-моддаси 2-қисмига (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳудудийлик бўйича Сурхондарё вилояти ИИБга юборилади ва Шўрчи туман ИИБ томонидан аёл қидирувга берилади.   

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида А.Н. шу йилнинг 25 сентябрь куни БААдан “Дубай-Тошкент” йўналишли авиарейси орқали олиб келинган ва тегишли ички ишлар идорасига топширилган.

Янгиликлар лентаси
0