Ҳокимларни халқ сайлаши керак - президент

Oбуна бўлиш
Тадбиркорлик ривожланиши қониқарсиз деб топилган туманларга истаган киши раҳбарликка даъво қилиши мумкин. Бунинг учун у ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиб, халқ вакилларини ишонтириши керак.

ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 24 сентябр куни бўлиб ўтган йиғилишда Республика туман ва шаҳарларидаги тадбиркорлик муҳити муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание, посвященное обсуждению приоритетных задач в системе народного образования. - Sputnik Ўзбекистон
“Ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди” —Мирзиёев тадбиркор мулкини олиб қўйиш ҳақида

Хусусан, Ўзбекистонда илк бор туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилди. Таҳлиллар асосида ҳар бир туманга тадбиркорлик ривожи ҳолати “яхши”, “ўрта” ва “қониқарсиз” деб бҳо берилди. Якуний ҳисоботга кўра, 48 та туманда ва шаҳарда тадбиркорлик ҳолати “яхши”, 119 тасида - “ўрта” ҳамда 33 тасида - “қониқарсиз”, деб баҳоланди.

Тадбиркорлик кўрсаткичлари бўйича энг салбий натижа Нукус, Балиқчи, Бекобод, Ховос, Бахмал, Мирзачўл, Янгиқўрғон, Шовот, Касби, Қумқўрғон, Учтепа каби туманларда аниқланган.

Президент ушбу туманлар раҳбарларини кескин танқид қилиб, келажакда туман ҳокимларини халқ сайлаши тартиби жорий этилишини айтиб ўтди. 

"Одамларимиз турмушини яхшилашга ҳаракат қилмаган раҳбар бир кун ҳам ишламайди <...> Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз, – дея таъкидлади Президент.

“Қониқарсиз” ҳамда “ўрта” деб баҳоланган туман ва шаҳарларда инқирозга қарши бошқарув тизими жорий этилиши белгиланди. Яъни, уларга раҳбарлик қилиш истагини билдирган ҳар қандай талабгор ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиши мумкин. Халқ вакилларини ишонтира олган салоҳиятли кишилар бутун жамоаси билан туманга раҳбар этиб тайинланади.

Передача портфеля из рук в руки - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ташрифидан сўнг Хоразмнинг уч туманида ҳоким ўзгарди

Ушбу туманларда муҳандислик коммуникацияларини яхшилаб, кичик саноат зонаси ташкил этиш, яйловларда чорвачилик, қоракўлчилик, йилқичиликни ривожлантириш, чегараолди савдо ва хизматларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.  

Яхши кўрсаткичларга эришган туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари маошига 30 % устама тайинланиб, аҳвол қониқарсиз бўлган ҳудудлар раҳбарларига жарима қўлланиши айтиб ўтилди.

 

Янгиликлар лентаси
0