Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 млрд доллардан ошди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишКупюры американских долларов
Купюры американских долларов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2020 йил бошидан 12,7 фоизга ёки 3,1 миллиард долларга ошди.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2020 йил бошидан 12,7 фоизга ёки 3,1 миллиард долларга ошган ҳолда 2020 йил 1 июль ҳолатига кўра, 27,6 миллиард долларни ташкил қилди. Ушбу рақамлар Марказий банк ҳисоботида келтирилган.

© Марказий банк матбуот хизматиЎзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 млрд доллардан ошди
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 млрд доллардан ошди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 27,5 млрд доллардан ошди

“2020 йилнинг I ярим йиллигида давлат ташқи қарзи ўсиш тенденциясини сақлаб қолди. Ушбу жараён COVID-19 вирусининг тарқалиши оқибатида юзага келган инқирознинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш учун ҳамда ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини молиялаштириш учун янги қарзларнинг жалб қилиниши билан изоҳланиши мумкин”, – дейилган хабарда.

2020 йилнинг I ярим йиллигида давлат сектори қарздорлигининг ўсиши 1,7 миллиард долларни ташкил қилди. Глобал пандемия ва иқтисодий фаолликнинг пасайиши сабабли Ўзбекистоннинг суверен облигациялари қиймати фонд бозорларида биржа котировкаларининг пасайиши натижасида 2020 йилнинг бошига нисбатан камайди.

Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 1,4 миллиард долларга ошди.

2020 йилнинг I ярим йиллигида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 2,1 миллиард доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар – 1,8 миллиард доллар, текстиль ва тўқимачилик сектори корхоналари – 71 миллион доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 154 миллион доллар томонидан амалга оширилди.

Янгиликлар лентаси
0