Йил давомида 3,6 млн қадам юрган кишиларга имтиёз берилади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишУчастница марафона
Участница марафона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир кунда камида 10 минг, бир ой давомида 300 минг, бир йил давомида 3,6 млн қадам юрган шахсга барча давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 50 фоиз имтиёз берилишини ҳамда спорт иншоотларидан фойдаланиш учун абонемент тақдим этилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатда  “Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар:

а) аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида “Янги нафас” платформасини яратсин ва унинг ишлаш тартибини тасдиқласин. Бунда, бир кунда камида ўн минг, бир ой давомида уч юз минг, бир йил давомида 3,6 млн қадам юрган шахсга барча давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 50 фоиз имтиёз берилишини ҳамда спорт иншоотларидан фойдаланиш учун абонемент тақдим этилишини назарда тутсин;

б) Адлия вазирлиги “Янги нафас” платформасини давлат хизматлари кўрсатиш тизими билан интеграция қилинишини таъминласин”, - дейилган.

Шунингдек, қарорга “Пандемияни спорт орқали енгамиз!” ғоясини ўзида мужассам этган Ўзбекистон Республикасида 2020-2021 йилларда спорт сиёсатини жадаллаштириш дастури илова қилинган.

Янгиликлар лентаси
0