Туркияга бир неча қизларни фоҳишаликка юбораётган шахс қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Фуқаро Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, Шаҳина исмли таниши уни Туркияга фоҳишалик қилишга юбораётганини маълум қилган.

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Тошкентда қизларни Туркияга фоҳишалик учун жўнатаётган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали репортажида маълум қилди.

12 сентябрь куни Дилфуза исмли шахс Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, Шаҳина исмли таниши уни Туркияга фоҳишалик қилишга юбораётганини маълум қилган.

Мурожаат ва олинган тезкор маълумотларга асосан, Тошкент шаҳар ИИББ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимларисуриштирув ҳаракатларини олиб борган.

Дилфуза исмли фуқаро томонидан айтилган Шаҳинанинг шахсига аниқлик киритиш чоралари кўрилган.

Ўзини Шаҳина деб таништирган шахс аслида 1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган Зокирова Шойиста бўлиб чиққан. У Дилфузани 14 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига юбораётгани аниқланди. 

Зокирова Шойиста яна уч нафар қизни фоҳишаликка юбормоқчи бўлганида қўлга олинган. У қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан Шойистага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 135 моддаси 2 қисми “е” банди билан (Одам савдоси) жиноят иши очилган. Ҳозирда унинг яна бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0