ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. Россиянинг 2 дона Ту-160 ракета ташувчи-бомбардимончиси Белоруссиянинг жануби-ғарбий, ғарбий ва шимоли-ғарбий чегаралари бўйлаб махсус парвозни амалга оширди.
Ушбу йўналишда республика Украина ва НАТО давлатлари – Польша, Латвия ва Литва билан чегарадош.
Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, махсус парвоз "Славян биродарлиги - 2020" қўшма ҳарбий машқлар доирасида амалга оширилди.
Учувчилар Белоруссия ҳаво кучларининг қирувчи самолётлари билан қўшма гуруҳнинг ерда ҳаракатларини мувофиқлаштириш машқини ўрганииб чиқишди.