Ўзбекистон фуқаролигини олиш онлайн-режимга ўтказилади

© Sputnik / Алексей ТихомировУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш, ундан чиқиш тўғрисидаги аризалар реал вақт режимида “E-Fuqaro” орқали қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Вазирлар маҳкамаси 16 сентябрь куни Ўзбекистон фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда “Норма” хабар қилмоқда.

Ҳужжатга кўра, ИИВ, ТИВ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда ДХХ “Паспорт-виза” автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуасини модернизация қилди. “E-Fuqaro” Ўзбекистон фуқаролиги масалаларига оид идоралараро маълумотлар базасини жорий этди.

Выборы президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда фуқаролик тўғрисидаги қонун қабул қилинди – нималар ўзгармоқда

У тегишли давлат органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, ҳужжатларни ва маълумотларни киритиш, ҳисобга олиш ҳамда мониторинг қилиш мақсадида шакллантирилган.

Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш, ундан чиқиш тўғрисидаги аризалар реал вақт режимида “E-Fuqaro” орқали қабул қилинади.

2021 йил 1 январга қадар Ўзбекистон ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мурожаатларни ЯИДХП орқали бериш механизми жорий этилади. Хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар эса ТИВ сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати орқали кейинчалик шахсан келиб мурожаат қилиш шартини инобатга олган ҳолда мурожаат қилишлари мумкин.

Қарор иловасида келтирилишича, Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш ва ундан чиқиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш муддати тўрт босқичдан иборат. Бу жараёнларга 45 кун сарфланади. “E-Fuqaro” базаси 2020 йил октябрь ойида ишга туширилади.

Янгиликлар лентаси
0