Қайси ҳолатларда эмлаш мумкин эмас

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишВакцинация добровольцев против COVID-19 в Москве
Вакцинация добровольцев против COVID-19 в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мутахассиснинг сўзларига кўра, ОИТС касаллигининг турли босқичларида, вакцинанинг асосий воситасига аллергия бўлса ва болаларда баъзи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даврида эмлашга рухсат берилмайди.

ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қайси ҳолатларда эмлаш мумкин эмаслиги хусусида маълумот берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, COVID-19 дан тузалган беморлар гриппга қарши эмланиши мумкин. Чунки гриппга қарши вакцина бир йиллик вакцина бўлиб, у ҳар или учраши мумкин бўлган гриппнинг штаммларига қарши ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, бу вакцина билан инсон организми айнан гриппнинг шу штаммларига қарши иммунитет ҳосил қилади.

“У ковид билан касалланган ва тузалган беморларини куз-қиш мавсумида гриппнинг келадиган штаммларидан маълум даражада ҳимоя қилади ёки касалликни енгил кечишини таъминлаб беради”, - деди штаб аъзоси.

Севара Убайдуллаева кимларни эмлаш мумкин эмаслигига борасида ҳам тўхталиб ўтди.

Унга кўра:

  • ортирилган иммун танқис ҳолатлар, яъни ОИТС касаллигини турли босқичларида;
  • вакцина таркибидаги адъюванти, яъни вакцина ишлаб чиқилган асосий восита ва қўшимчаларига нисбатан аллергик ҳолат;
  • болаларда миянинг органик қисмида ўзгариш келтириб чиқарувчи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даври.

“Барча соматик касалликлар авж олиш даврида тана ҳароратининг 38° С дан юқори кўтарилиши, диарея, ич кетиш, қусиш, тутқаноқлар, қон босимини кўтарилиши ёки тушиши, кучли оғриқ синдромида ва ҳоказолар ўтиб кетганидан кейин шифокор кўрувидан ўтиб соғлом деб ташхис қўйилганида, тиббиёт муассасида шифокор-иммунолог, педиатр ёки терапевт назорати остида эмланиш керак”, - деди у.

Янгиликлар лентаси
0