ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Австралиянинг Какаду миллий боғида букри кит тимсоҳлар тўла дарёга тасодифан сузиб келди. Икки ҳафтадан сўнг кит очиқ денгизга қайтишга муваффақ бўлди. ABC телеканали хабарига асосан.
Олдинроқ дарё бўйида балиқ овлашга кетган денгиз экологлари 2 сентябрь куни учта букри китни кўришганди. Кейинчалик улардан иккитаси денгизга қайтишга муваффақ бўлди. Таъкидланишича, тарихда илк бор Какаду миллий боғнинг дарёсида 20 километр нарида китни кўришганди.
Жума куни кит саёзликка сузиб келганда, олимлар ташвишга тушдилар.
"Кит лойга ботган эди, аммо кўриниши яхши эди", - дейди Кэрол Палмер, Австралия Шимолий Ҳудуди ҳукумати олими.
Олимлар китни қутқаришнинг кўплаб вариантларини, шу жумладан уни қўрқитиш ва орқага сузиш учун баланд товушлардан фойдаланиш усулларини кўришганди. Яхшиямки, кит якшанба куни денгизга қайтишга муваффақ бўлди.