ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россиянинг Ту-160 стратегик бомбардимончи самолётлари 19 сентябрь куни янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
“Бугун узоқ парвозлар икки экипажи Ту-160 стратегик ракета ташувчиларида узоққа парвоз қилиш ва парвоз давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатишди. Россия ҲКК учувчилари 25 соатдан кўпроқ вақт ҳавода бўлиб, 20 минг километрдан ортиқ масофани учиб ўтишди”, - Россия Ҳаво-космик кучлари узоқ парвозлар қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Кобилаш.
Кобилаш ушбу тоифа самолётларда ҳали ҳеч ким бундан узоққа учмаганлигини қўшимча қилди.
2010 йилдаги аввалги рекордни ҳам Ту-160 ўрнатган. Ўшанда парвоз 24 соату 24 дақиқа давом этган.
Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.
Америка журнали Россиянинг энг хавфли жанговар самолётини айтди
Парвоз ва қўниш Саратов вилоятидаги Энгельс аэродромида содир бўлди. Тўхтовсиз парвоз пайтида Ту-160 самолёти олти ва Ил-78 самолёти уч маротаба ҳавода ёнилғи қуйишни амалга оширди. Маршрутнинг айрим босқичларида ракета ташувчиларга Су-35 қирувчилари, шунингдек, хорижий давлатларнинг самолётлари ҳамроҳлик қилди. Россия бомбардимончиларининг парвози ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилган.