ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Москванинг “Локомотив” ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновни РПЛ қайдномасидан чиқарди.
Клуб Жасур Жалолиддиновни 28 августда Премьер Лига учун рўйхатдан ўтказган эди. Бироқ жамоа 19 сентябрь куни Жасурни РПЛ рўйхатидан чиқарди ва унинг ўрнига черногориялик Лука Жорживични рўйхатдан ўтказди.
ОАВ хабарига кўра, “Локомотив” Жалолидиновни тез орада бошқа жамоага ижарага бериб юбориши мумкин.
19 ёшли ярим ҳимоячи ёзда “Бунёдкор”дан “Локомотив” клубига трансфер қилинган эди. Жасур клуби сафида машғулотларда иштирок этган бўлса-да, ҳали дебютини ўтказмаган эди.