Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-саноат палаталари ҳамкорликни кучайтиришга келишди

© Sputnik / Стас ЭтвешЛепешка с изображением таджикского и узбекского флагов
Лепешка с изображением таджикского и узбекского флагов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар Ўзбекистон бош вазири Ариповнинг Тожикистонга расмий ташрифи арафасида бизнес-форумни ўтказиш ва тайёрлаш масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида бизнес алоқаларни кучайтириш бўйича ишларни давом эттиришга келишдилар

ТОШКЕНТ, 19 сен - Sputnik. Тожикистон Савдо-саноат палатаси раҳбари Жамшед Жумахонзода Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Фаризшох Усмонов бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Томонлар ҳамкорликда Афғонистонга ва минтақанинг бошқа мамлакатларига маҳсулотлар савдосини йўлга қўйиш бўйича лойиҳаларни ҳам муҳокама қилдилар, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ССП матбуот-хизмати.

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов и премьер-министр Таджикистана Кохир Расулзода - Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Арипов Тожикистонга ташриф буюради

Ўзбекистон делегацияси таркиби Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ССП ҳудудий бошқармалари раҳбарларидан ташкил топди. Тожикистон томонидан учрашувда ССП раиси ўринбосари О.Сангов, М.Рустамовлар ҳамда Хатлон ва Сўғд вилоятлари ССП ҳудудий бошқармалари раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ССП раиси ўринбосари Усмонов Тожикистон томонига самимий ва илиқ меҳмондорчилик учун миннатдорлик билдирди.

Усмонов Ўзбекистон тадбиркорлари томонидан Тожикистон хусусий бизнеси билан иккиёқлама ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш кучлилигини таъкидлаб, томонлар ўртасида ўзаро савдо ҳажмини ошириш имкониятлари ҳақида гапирди.

Манометр на газокомпрессорной станции - Sputnik Ўзбекистон
Энергетика вазирлиги: Тожикистонга газ етказиб бериш давом этмоқда

Ўз навбатида, Тожикистон ССП раиси Жумахонзода Ўзбекистон томонига савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида икки томонлама муносабатларни чуқурлаштиришга бўлган қизиқиш учун миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, учрашув давомида Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида В2В форматида бизнес учрашув ўтказилиши иккиёқлама ҳамкорликда муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Икки мамлакат ҳудудий бўлинмалари ўртасида минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Хусусан, иккиёқлама бизнес алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистоннинг чегара олди ҳудудларидаги ССП бўлинмалари ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш бўйича келишувга эришилди.

Кенг кўламли тадбирлар Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповнинг 28-30 сентябр кунлари Тожикистонга ташрифи арафасида ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0