2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган ҳолда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш – ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига тенглаштирилади ҳамда ушбу шахсларга ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.
Хорижга меҳнат фаолиятини ошириш мақсадида юборилаётган фуқаролар кетишидан олдин мажбурий тартибда касб-ҳунар ва тил ўргатилади. “Ишга марҳамат” мономарказлари, шаҳар, туман ва маҳалла касб ҳунарга ўқитиш марказлари очилади.
Миграцияни ташкил қилиш бўйича янги чоралар ҳақида батафсил инфографикамизда танишингиз мумкин.