Қасоскор ошиқ: бухоролик йигит собиқ севгилисидан 1000 доллар талаб қилди

Oбуна бўлиш
Муҳаббат қиссалари ўз ниҳоясига етгандан сўнг йигит қиздан унга сарфлаган харажатларини ундириш йўли билан қасос олишга аҳд қилган.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Бухорода 4 сентябрь куни шахсий суратларини тарқатиб юбормаслик, қариндошларига кўрсатмаслик эвазига собиқ севгилисидан минг доллар талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 1986 йилда Ғиждувонда туғилган Ў.К. 2018 йил ноябрь ойида Р.A. исмли қиз билан танишиб, яқин ишқий муносабатда бўлган. Улар 2020 йил август ойида тортишиб қолгач, йигит қиздан товламачилик йўли билан пул ишлаб олмоқчи бўлган.

Маълум қилинишича, Ў.К. қизни фотосуратларини интернетга тарқатиш, қариндошларига кўрсатиш билан қўрқитиб, ундан минг доллар талаб қилган.

Бундан қўрққан жабрланувчи ҳолат юзасидан ҳуқуқ тарғибот идораларига мурожаат қилган. Бухоро шаҳрида Ў.К. 4 сентябрда Р.A.дан 500 доллар пулларни товламачилик йўли билан олаётган вақтида қўлга олинган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси билан (Товламачилик) жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0