Сергелида Minerva халқаро университети қурилиши бошланди

© Пресс-служба хокимията ТашкентаЦеремония открытия строительства международного университета Minerva World of Knowledge
Церемония открытия строительства международного университета Minerva World of Knowledge - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳиндистон компанияси Сергелида 10 минг ўринли ҳалқаро университет биносини қуришни бошлади. Асосий бино 1 йилда қуриб битказилиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 17 сен- Sputnik. Бугун Тошкентнинг Сергели туманида "Minerva World of Knowledge" халқаро университети қурилиши учун тамал тоши қўйилди, деб хабар қилмоқда пойтахт ҳокимияти.

© Пресс-служба хокимията ТашкентаМакет современного студенческого городка Minerva World of Knowledge
Сергелида Minerva халқаро университети қурилиши бошланди - Sputnik Ўзбекистон
Макет современного студенческого городка Minerva World of Knowledge

Маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Minerva World of Knowledge" лойиҳа раҳбари Мурали Лал Жалан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.

Строительство жилых домов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Ҳинд компанияси Сергели туманида 500 млн долларлик лойиҳани амалга оширади

Тадбирда хорижий инвесторлар лойиҳа тақдимотини ҳам ўтказдилар. Маълум қилинишича, бу ерда 10 000 дан зиёд талабага мўлжалланган, хорижнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишловчи университет қурилади.

Асосий бино 2021 йилнинг сентябрида қуриб битказилади ва кейин 5 йил давомида бошқа кампуслари, спорт мажмуаси, кутубхонаси ва талабалар турар жойлари бунёд этилади.

Ушбу лойиҳа ҳақидаги дастлабки маълумот 2019 йилда пайдо бўлган эди. Ўшанда Ҳиндистон компанияси Сергели тумани ҳудудида умумий қиймати 500 миллион доллар бўлган университет, ётоқхоналар, турар жойлар, мактабгача таълим муассасалари, тиббиёт ва спорт иншоотлари қуришга шартнома имзолангани хабар қилинган эди. 

 

Янгиликлар лентаси
0