Миллий банк Россия банклараро ахборот алмашув тизимига қўшилди

© Sputnik / Дильшода РахматоваГоскорпорация ВЭБ.РФ и узбекско-российское СП Kаmaz Asia Leasing в рамках бизнес-миссии госкорпорации в Узбекистан подписали кредитный договор по финансированию
Госкорпорация ВЭБ.РФ и узбекско-российское СП Kаmaz Asia Leasing в рамках бизнес-миссии госкорпорации в Узбекистан подписали кредитный договор по финансированию - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий банки биринчи бўлиб Россия СПФС молиявий операциялар бўйича маълумот узатиш тизимига (SWIFT - муқобили) қўшилди.

ТОШКЕНТ, 17 сен - Sputnik. Ўзбекистон Миллий банки Россия Банки банклараро молиявий хабар аламашиш тизимига (СПФС) қўшилди. Бугун Тошкентда ушбу ҳақидаги шартнома Тошкентда имзоланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. 

"ВЭБ.РФ ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки бизнес-миссия ташрифи доирасида Россия банкининг молиявий ахборот алмашув тизимига қўшилиш ҳақидаги шартномани имзолади. Шартнома Миллий банкнинг СПФСга қўшилганини тасдиқлайди", - дейилган хабарда.  

Шартномани Ўзбекистон томонидан Миллий банк бошқарув раиси Алишер Мирсоатов Россия томонидан эса РЭБ.РФ маркази раиси Игор Шуваловлар имзолашди.

Визит российской делегации в Узбекистан во главе с Шуваловым - Sputnik Ўзбекистон
Россия рубл ва сўмнинг тўғридан-тўғри савдосини йўлга қўйишни таклиф қилди

Бугунги битим - банклараро трансакциялар ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий операциялар ишончлилигини таъминлаш, банклараро операцияларда трансакция харажатларини камайтириш, миллий валюталардан фойдаланиш натижасида ҳисоб-китобларни диверсификация қилиш мақсадида қўйилган навбатдаги қадам бўлди. Биз ШҲТ банкларининг барчасига Россия банки СПФСсига қўшилишни таклиф қилмоқдамиз", - деди Шувалов. 

"Миллий банк ушбу Тизимга Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб қўшилишида рамзий маъно бор. БИз ШҲТ ҳудудида ана шундай замоанавий ва қулай технологиялар ривожланаётганидан хурсандмиз. ВЭБ.РФ бизнинг ҳамкоримиз биз икки томонлама манфаатли бўлган лойиҳалар бўйича фаол ишламоқдамиз", - деди Алишер Мирсоатов. 

СПФС, SWIFTнинг ўзига хос муқобили бўлиб - молиявий операциялар бўйича маълумот узатишнинг қўшимча каналидир. Кредит ва молия ташкилотларининг унга уланиши уларнинг техник тайёргарлигидан ва шартнома имзолашидан сўнг амалга оширилади. Молиявий хабарлар алмашиш халқаро амалиёт асосида ташкил қилинган. 

Янгиликлар лентаси
0