ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг 100 миллион дозасини Ҳиндистон фармацевтика компаниясига етказиб беришга келишиб олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Гап етакчи ҳинд фармацевтика фирмаларидан бири Dr. Reddy's Laboratories Ltd (Dr. Reddy's) ҳақида бормоқда.
“Етказиб бериш 2020 йил охирида клиник тадқиқотлар натижалари ва вакцина Ҳиндистонда рўйхатга олингандан сўнг бошланиши мумкин”, - дейилган хабарда.
Россиянинг Гамалея институти томонидан яратилган коронавирусга қарши вакцина дунёда биринчи бўлиб 11 август куни рўйхатга олинди ва у “Спутник V” деб номланди. 8 сентябрь куни у кенг муомалага чиқарилди. 9 сентрябрь куни эса у билан Москвада кўнгиллиларни коронавирусга қарши эмлаш бошланди.