ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Ўзбекистонда Аи-92 маркали бензин нархи арзонлаштирмоқда.
“15 сентябрь кунидан бошлаб АЁҚШлардаги импорт қилинган Аи-92 маркали бензиннинг нархи 6000 сўмдан 5500 сўмга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг Аи-92 маркали бензинининг нархи эса 5800 сўмдан 5500 сўмга арзонлаштирилмоқда”, - дейилган“UNG Petro” компанияси хабарида.
“UNG Petro” МЧЖ директори Мирзоҳид Мусаевнинг сўзларига кўра, бундан кейин ҳам корхона томонидан нефть маҳсулотларининг истеъмолчиларга сотиш нархларини бозор муносабатларига тўлиқ таяниб шакллантириб борилади. Уларнинг таннархи тушганда нархлар албатта арзонлашади.