ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. АҚШнинг Питтсбург университети олимлари ҳатто энг кам дозаси ҳам SARS-CoV-2 вирусини йўқ қилувчи оқсилни аниқлашди. Тегишли тадқиқот “Cell” журналида чоп қилинди.
Гап тўлақонли антитаначадан 10 баравар кичик, COVID-19 га қарши Ab8 дорисини яратиш учун қўлланилган оқсил бирикмаси ҳақида бормоқда. Тадқиқотлар давомида Ab8 сичқон ва оғмахонларда (хомяк) коронавируснинг олдини олишда ва даволашда жуда самарали экани аниқланган.
Шу билан бирга кичик оқсил тўқималарга яхши сингиш қобилиятига эга ва бу вирусни йўқ қилишга ёрдам беради.
Қолаверса, унинг молекулалари иннсон ҳужайралари билан бирикмайди. Бу иккиламчи салбий таъсирларни минималлаштириш имконини беради
Оқсил бирикмаси коронавируснинг S-оқсили билан алоқага кириша олувчи 100 млрдта молекулани тезкор таҳлил қилиш усули билан топилган. Коронавирус айнан S-оқсили ёрдамида организмга киради. Оқсил бирикмаси иммуноглобулин билан қўшилганда Ab8 ҳосил бўлади.