Ўзбекистон ва Марказий Осиёга таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз - Толибон вакили

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишТабличка на столе представителей движения "Талибан"
Табличка на столе представителей движения Талибан  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Толибон вакили Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши ва ушбу давлат ҳудудидан Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатларига таҳдид пайдо бўлмаслигини ваъда берди.

ТОШКЕНТ, 15 сен - Sputnik. Афғонистон томонидан Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф, таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз, деди Дохада Афғонистон ҳукумати билан бўлиб ўтган учрашув давомида "Толибон" ҳаракатининг Қатардаги ваколатхонаси раҳбари Мулла Биродар, УзА хабарига асосан.

Встреча делегации МИД Узбекистана с представителями Талибан в Дохе - Sputnik Ўзбекистон
Толибон Афғонистонда тинчлик ўрнатишда Ўзбекистон ҳаракатларини қайд этди

Шунингдек "Толибон" вакили Ўзбекистон томонидан Афғонистон ҳудудида тинчлик ўрнатишга қаратилган саъй ҳаракатларни ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистон ҳудудида амалга оширилаётган иқтисодий лойиҳаларини юқори баҳолади. 

– Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатида Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига устувор масала сифатида қарашини яхши биламиз. Шу йилнинг февраль ойида ҳам Доҳада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан афғон муаммосини ижобий ҳал этиш бўйича фикр алмашган эдик.

Тинчлик музокаралари доирасида Ўзбекистонда ҳам ташриф билан бўлганмиз ва қатор юзма-юз мулоқотларда қатнашганмиз. Шу ўринда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг афғон заминида тинчлик ва барқарорлик ҳукм суриши учун доимий равишда олиб бораётган саъйи-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз. Жаноб Мирзиёевнинг тинчликни таъминлаш борасидаги кўрсатмалари, йўналишлари биз учун қадрли. Чунки расмий Тошкент бу ташаббуси билан нафақат Афғонистон ёки Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё халқларига тинчлик ва осуда ҳаётни таъминлашни мақсад қилганини яхши биламиз. Бугун Ўзбекистон томони Афғонистонни қайта тиклаш ишларида ҳам фаол.

Ўзбекистон ташаббуси билан Афғонистонда амалга оширилаётган Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар йўналиши бўйича темирйўл, Сурхон – Пули-Хумри электр узатиш линияси каби йирик лойиҳалар таҳсинга лойиқ. Ушбу хайрли ишлар Афғонистон учун ҳам зарур ва бу афғон иқтисодиётини кўтаришда муҳим туртки бўлишига ишонамиз.

Ушбу лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун ўзбекистонлик кўплаб мутахассислар Афғонистонда фаолият юритади. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш хам муҳим масала. Бу жиҳатни эътибордан четда қолдирмаган холда, асосий диққатни шунга қаратамиз.

Здание МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда “Толибон” ҳаракати вакиллари билан учрашув ўтказилди

Хабарингиз бор, бундан бир неча ой муқаддам, Доҳада Толибон ҳаракати ва АҚШ ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди. Шу қадамларнинг ўзиёқ Толибон ҳаракати тинчлик тарафдори эканлигини кўрсатади. Биз келишув шартларини бажарамиз албатта. Шу нуқтаи назардан айтишим мумкинки, келгусида Афғонистон томонидан Ўзбекистон ёки Марказий Осиёдаги бошқа мамлакатларга хавф, таҳдид пайдо бўлишига йўл қўймаймиз.

Ишончим комилки, Ўзбекистон билан қўшничилик алоқалари янада мустаҳкамланади. Илиқ ва самимий муносабатлар ҳар икки мамлакат барқарорлиги учун хизмат қилади. Яна шуни алоҳида қайд этмоқчиманки, келгусида Афғон заминида радикал кайфиятдаги гуруҳ ва ташкилотлар, террорчилик гуруҳлари бўлишига йўл қўйилмайди. Тинчлик келишувида нафақат Толибон, балки Америка томонининг хам мажбуриятлари бор.

Мост Дружбы через реку Амударью на границе Узбекистана и Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистондаги ҳужумда жароҳат олган ўзбекистонлик Термизда даволанмоқда

Унга кўра, расмий Вашингтон Афғонистондан ўз ҳарбий қўшинларини олиб чиқиб кетади. Ҳарбийлар мамлакатни тарк этгач, биз Афғонистонни осудалик, тинчлик уйига айлантирамиз. Мамлакатда барқарорлик ҳукм суришига эришамиз.

Сир эмас, сўнгги йилларда Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар туфайли вайронагарчиликлар кузатилди, афғон халқининг ҳаёти издан чиқди. Ана шу уруш талафотларини бартараф этишда қўшни мамлакатлар, хусусан марказий Осиёнинг йирик мамлакатларидан бири ҳисобланган Ўзбекистон томони яқиндан ёрдам бераётганини қадрлаймиз, - деди Мулла Биродар.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги бир неча ой давомида ҳам Афғонистон ҳудудида террорчилик актлари, ҳукумат қўшинларига уюштирилаётган ҳужумлар тўхтагани йўқ. Шунингдек бироз олдин Афғонистонда Ўзбекистон темир йўл компанияси вакили ҳам жароҳат олгани ҳақида хабар берган эдик. 

 

 

Янгиликлар лентаси
0