Россия Ички ишлар вазирлиги янги федерал қонун концепциясини тайёрлади ва муҳокама қилмоқда. Қонун Россия фуқаролигини олиш ва чет элликларнинг ишга жойлашишини соддалаштиради.
Федерал қонун лойиҳаси 2021 йилда пайдо бўлиши мумкин.
“Бу масалани кўриб чиқиш вақти келган, мен аллақачон буни кўриб чиқиш керак эди деган бўлардим. Тартибни соддалаштириш – бу аввало Россия давлатига катта енгиллик, чунки қўшимча қоғозбозлик ишлари ҳам бюджет, ҳам кадрларга талайгина оғирлик қилади”, - деди “Добрососедство” Халқаро алоқаларни ривожлантириш жамғармаси лойиҳалари директори Юрий Московский.
Унинг сўзларига кўра, миграция қонунчилигини соддалаштиришга қарши чиқаётганлар ўз позицияларини бу Россияда назорат қилиб бўлмайдиган миграцияга олиб келиши билан асослашмоқда.
Аммо Московский буларнинг барчаси аксинча деб ҳисоблайди.
“Бу, биринчи навбатда, Россия фуқароларига фойда келтиради. Табиийки, бу Россия фуқаролигини олишга интилаётган чет эл фуқаролари учун ҳам енгиллик бўлади. Мен шундай деган бўлардим: қонунчиликка ўзгартириш киритиш зарурияти бор, техник нуқтаи назаридан ҳам буни қилиш жуда осон. Энг муҳими, осонлаштириш ўрнига мураккаблаштириб қўйилмасин”, - дея таъкидлади эксперт.
Московскийнинг фикрига кўра, шу билан бирга Россияда яшаш гувоҳномаси (ВНЖ)
квоталарини кенгайтириш ва улар тоифаларини сақлаб қолиш зарур. Шунингдек, олиш жараёнини осонлаштирилиб, квота олиш эса мураккаблаштириб юборилмаслиги муҳим.