ТОШКЕНТ, 14 сен - Sputnik. Берлин айтишига кўра, Навальний "заҳарланишига" жавоб санкциялари "Шимолий оқим-2"ни блоклашгача бўлиши мумкин, лекин уларнинг қандай бўлиши, кўп жиҳатдан, гўёки, Россиянинг ушбу суриштирув жараёнида фаол иштирок этишига боғлиқ:
"Биз кун тартибига барча вариантларни чиқарамиз ва қулай вақтда қарор қабул қиламиз. Бундай чора ("Шимолий оқим-2"ни блоклаш, таҳр.) қўлланилмаслиги учун, Россия суриштириув жараёнида ўз ҳиссасини қўшиши мумкин", - деди Германия ташқи ишлар вазири Ҳайко Маас.
Демак, Россия-Германия муносабатларининг келажаги Кремлга боғлиқми?
Аслида эса, бу немис ҳукумати тарихий қарор олдидан турганидан дарак беради - чунки унинг ҳозирги қароридан Германия келажаги учун муҳим ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Россия-Германия муносабатлари учун эмас, айнан Германия, демак бутун Европа келажаги учун.
Ҳозирги Навальний воқеаси бу - Россия учун эмас Германия ва Европа лойиҳаси учун синов. Навальнийнинг сирли "заҳарланишида", агар ҳақиқатдан ҳам шундай бўлган бўлса, ҳалигача кўп нарса аниқ эмас. Лекин ушбу ҳолатдан сиёсий мақсадларда фойдаланишга бўлаётган уринишлар - кундек равшан.
Германиядан "Шимолий оқим-2"ни тўхтишни талаб қилишмоқда. Деярли қуриб битказилган лойиҳадан воз кечиш жуда жиддий оқибатларга олиб келиши тайин. Бунда асосий зарба Германия иқтисодига эмас - газ қувури қурилиши учун сарфланган 10 миллиард евро ФРГ иқтисоди учун арзимаган пул. Россия гази эса барибир Украина орқали етказиб берилиши мумкин. Асосий зарба - Германиянинг обрўйига тегади.
Руслар немисларнинг мустақил бўлишига бўлган ҳаракатига ишонмай қўяди, англосакслар эса немислардан ўтган асрлардагидек ўз манфаати йўлида манипуляция қилиш, уларни мисли кўрилмаган немис манфаатларига жавоб бермайдиган ишларда фойдаланишда уринишларини давом эттиришади.
Европаликларнинг аксарияти эса, жумладан Россия билан газ лойиҳаларида тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган Италия ва Австрия ҳам, Берлин умумевропа манффатларига зид ҳаракат қилишга мойил эканини кўришади. Энг асосийси эса немисларнинг ўзи - улар ҳалигача ўз суверенитетларини қайтара олмаганликларига амин бўлишади. Шунинг учун ҳам немисларнинг Навальний "заҳарланиши" ишига жавобининг нархи жуда қиммат - биринчи навбатда Германиянинг ўзи учун.
"Шимолий оқим - 2" - бу шунчаки кўрсатувчи, тимсол. Маас нима деса ҳам, Россия Берлинга ҳеч қандай ёрдам бера олмайди: бизнинг Навальний "заҳарланиши" бўйча ўтказган барча суриштирувларимиз натижаси, Германия ҳукуматининг мустақил қарор қабул қилиш заруратидан фориғ қила олмайди. Ушбу қарор натижаси - ҳатто Қрим туфайли Россия билан бошланган санкциялар урушидан ҳам каттароқ бўлади.
Сўннги бир неча йил давомида Берлин англосакслар ва уларнинг Ғарбий Европалик йўлдошларининг "Шимолий оқим-2" ни тўхтатишга қарартилган ҳаракатларига қарши чиқиб келаётган эди. Уларнинг асосий важи - Шимолий оқим-2 ишга тушса Украина газ транзити учун олаётган пулларидан маҳрум бўлиши (ва унда қандай қилиб биз уни Россиядан ажратиб оламиз) каби сабаблардан иборат эди.
Газнинг бир қисмини Украина орқали сотиб олиш ҳақидаги шартнома имзоланганидан сўнг эса, улар ўз фуқароларини заҳарлаб ўлдирадиган "зулмкор давлатдан" газ сотиб олиш яхши эмас" дейишга ўтишди. Кейин эса - Германия уни Россия хавфидан ҳимоя қилаётган Америкага қўшимча пул тўлаши кераклиги ҳақидаги савол кўтарилди.
Берлин буларнинг ҳаммасини эшитиб, газ қувурини қуришда давом этди. Шу орада Буюк Британия ЕИни тарк этди, АҚШ билан муносабатлар тобора таранглаша бошлади. Бундай вазиятда Германия раҳбарияти ўз манфаатларини ҳимоя қилиши ва ўзининг Европа етакчиси номини ҳимоя қилиши керак эди. Ундан ташқари кўплаб немислар Германиянинг энг катта муаммоси - Россия эмас АҚШ деб ҳисоблайди. Буни гермениялик сиёсатчилар жуда яхши тушунишади. Шу сабабли ташқи босимга ён бериш шарт эмас эди.
Навальний воқеасини "Шимолий оқим-2" тақдири билан боғлаш навбатдаги фитна бўлиши бошидан маълум эди, лекин Берлин буни эътиборга олмайди деган умид бор эди. Сўнгги 3 ҳафта ичида немис ОАВлари ва сиёсий давраларида шунчалик катта шовқин кўтарилганки, атлантикачилар барча кучларини ишга солган кўринади.
Масалан, собиқ ташқи ишлар вазири Йошка Фишер ахлоқий сабабларга кўра ШО-2ни тўхтатиш таклифи билан чиққан.
"ЕИ ички норозилигига қарамасдан, Федерал ҳукумат Россияга ушбу газ қувурини қуришда ёрдам беришга қарор қилиб, жуда катта стратегик хатога йўл қўйди. Оқибатда биз бундан жуда катта иқтисодий ва сиёсий зарар кўрдик", - деб ёзади Фишер.
Шундан сўнг Фишер Скрипаллар иши, Тиргартен майдонидаги қотиллик, Немцовнинг ўлдирилиши ва бошқа ҳодисаларни эсга олади. - Россия каби ишончсиз ҳамкор билан узоқ муддатли бизнес олиб бориш қанчалик ақлли иш?, - деб савол қўяди. "Менимча мутлақ ақлсиз. Биз ким билан ишлаётганимизни унутмаслигимиз керак" - деб хулоса қилган собиқ сиёсатчи.
Германия собиқ канцлери Герхарда Шредерни эса дарҳол ким томонда эканини аниқлаштириш ва "Норд-Стрим" ҳамда "Роснефт" компанияларидаги лавозимларидан воз кечишни талаб қилишмоқда.
"Канцлер инсон ҳуқуқларини тан оладими ёки йўқми - у ҳозир қарор қабул қилиши керак", - дейилган талабномада.
Яъни улар собиқ канцлерни "ахлоқсизликда" айблашмоқда.
Германия парламенти "Чап" фракциясининг собиқ раҳбари Сара Вагенкнехт ушбу масалага идрок ва ҳалоллик билан ёндашишни талаб қилмоқда. Навальний туфайли ШО-2дан воз кечишни талаб қилаётганлар Германиянинг бошқа хом- ашё етказиб берувчиларини ҳам худди шундай принципга асосан баҳоланиши ва жазоланиши керак.
"Бу иш учун ҳатто Кремль жавобгар бўлса ҳам (ҳозирча бунга ҳеч қандай далил йўқ) бу, биз нефт сотиб олаётган, Саудия Арабистонидагидек мухолифатчиларнинг бошини кесиб олиш ёки ўлгунича калтаклашдек - разил ёки бизга ўзларининг сланец газини сотаётган АҚШнинг кўп маротаба тинч аҳолини учувчисиз самолётлар ёрдамида тилка-пора қилишидек - хунук иш эсмас", - деди Сара Вагенкнехт.
Бу ҳатто иккиёқлама стандарт ҳам эмас - Навальний "заҳарланиши"да энг ҳайратланарлиси Россия ҳукуматининг ушбу жиноятда айбланиши эмас, заҳарланиш бўлганми-йўқми - мана шу ҳам исботланмаганида.
Германия ҳукумати Россия ТИВ сўровига узоқ вақтдан бери атайлаб жавоб бермаяпти. Сергей Лавров эса Германиянинг Навальний "заҳарланиши" да Россия иштирокидаги баёнотларига "мутлақ қабул қилиб бўлмайдиган муносабат" деб жавоб қайтаришга мажбур бўлмоқда.
Шунингдек Россия ТИВи "ҳеч нарса билан тасдиқланмаган айбловга асосланиб ультиматум қўйгани учун Германия элчиси Гез фон Гайрга "қатъий норозилик" билдирди ва "агар Берлин Навальний заҳарланишининг тиббий далилларини келтирмаса, Москва ФРГ ҳукумати ҳақиқатни аниқлаш ва объектив тергов ўтказишдан бош тортишда айблаши ҳақида" огоҳлантирди.
"Бундай ҳолда Германия ҳаракатлари Россияга қарши уюштирилган қўпол ва душманга хос фитна сифатида баҳоланади. Бу эса нафақат Россия-Германия муносабатларини бузилишига балким халқаро вазиятнинг жиддий ёмонлашувига олиб келади", - дейилган ТИВ баёнотида.
Ана шундай кескин огоҳлантиришлар - Россия томонидан немис раҳбариятига кўрстиладиган ягона ёрдам тури бўлиши мумкин. Берлин эса - нафақат россия-германия муносабатлари, балким Германия келажаги, унинг мустақиллиги ва бутун Европа учун жавобгарлини ҳақида ҳам ўйлаб кўриши керак. Жавобгарликдан қочиш, оқибатида қўйилган хато учун жудда қиммат нарх тўлашга тўғри келади - Россия эмас балким бизнинг буюк ғарбий ҳамкоримизга.