ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила 13 сентябрь куни Тошкент вақти билан 05:13 да содир бўлган.
Зилзила координаталари: 40,83 градус шимолий кенглик; 71,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3. Чуқурлик 6 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 211 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Наманган : 19 км, 3 балл.
Андижон : 57 км, 2 балл.
Фарғона : 51 км, 2 балл.