Пандемия қанча хорижлик талабаларнинг Россияга киришига имкон бермаяпти

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишСтуденты
Студенты  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чет эллик талабаларнинг Россияга қайтиши ой охирига қадар муайян бўлишини маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. 100 минг нафардан зиёд хорижлик талабалар эпидемиологик сабабларга кўра ҳали Россияга ОТМларда таҳсил олиш учун кириб келмади. Бу ҳақда Россия таълим ва илм-фан вазири Валерий Фальков маълум қилди.

“Россияга ҳали 100 минг нафардан зиёд хорижлик талабалар кириб келмади”, - деди у.

Россия вазирининг сўзларига кўра, талабалар мамлакатидаги эпидемиологик вазият туфайли уларнинг Россияда таҳсил олиши учун киришига рухсат бериш тўғрисида қарор ҳозирча қабул қилинмаган.

Студенты - Sputnik Ўзбекистон
Россияда чет эллик талабаларнинг ишлаши осонлашди - янги қонун

Шунингдек, у Россия ОТМларида коронавирус билан боғлиқ вазият назорат остида эканини таъкидлади.

“Университетларимизга ёрдам кўрсатдик, улар ҳар бир чет эллик талаба, айниқса, биринчи босқич талабалари билан алоҳида ишлашмоқда”, - дея қўшимча қилди Фальков.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров чет эллик талабаларнинг Россияга қайтиши ой охирига қадар муайян бўлишини маълум қилган эди.

Россияда мактаблар ва олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 1 сентябрдан анъанавий тарзда бошланди. Ўқувчилар ва талабалар бевосита таълим даргоҳига қатнаб, таҳсил олишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0