Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланади

© Sputnik / Табылды КадырбековМеждународный аэропорт "МАНАС"
Международный аэропорт МАНАС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Республикасига чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди

ТОШКЕНТ, 12 сен - Sputnik. Ҳозирда Ўзбекистон билан мунтазам авиарейсларни тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон республика штаби хабар берган.

Airbus поставил первый A320neo для Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Uzbekistan Airways самолёт бортида амал қиладиган қоидаларни эълон қилди

Рейслар 14 сентябрдан бошлаб Тошкент - Бишкек - Тошкент йўналиши бўйича амалга оширилади.

Авиакомпаниялар ушбу йўналишда авиачипталар сотувини бошлади. Тошкентга парвозлар ҳафтада бир марта амалга оширилади.

Қирғизистон 17 сентябрдан бошлаб Қозоғистон билан ҳам парвозларни тиклашни режалаштирган. Олмаота - Бишкек - Олмаота йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига икки марта амалга оширилади, кейинчалик уларнинг сони кўпаяди.

2020 йил 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги автойўл ўтказиш пунктларига нисбатан кириб-чиқиш бўйича чекловлар санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда бекор қилинди.

Унга кўра, қуйидаги тартиб жорий этилди:

Охирги 14 кун Қирғизистон Республикасида бўлиб турган ёки сўнгги 72 соат давомидаги коронавирус инфекциясига ПЗР тест текширувининг манфий натижалари тўғрисида маълумотномаси мавжуд бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасига кириб келганда карантин назоратига олинмайди;

Қирғизистон Республикасига чиққан ҳамда фақатгина ушбу мамлакат ҳудудида бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари республикага қайтиб киргандан сўнг карантин назоратига олинмайди;

мазкур банднинг 3 ва 4 хатбошисида белгиланган ҳолатлардан ташқари барча вазиятларда Ўзбекистон Республикасига кириб келувчи шахслар ўрнатилган тартибда карантин назоратига олинади.

Янгиликлар лентаси
0